slot gacor
slot gacor
 Арнасойда Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Арнасойда Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

18 март 2023 йил
85
0

 Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондониниг умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида тумани мудофаа ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими ва туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида тумандаги умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

 Мусобақада туман ҳудудидаги 19 та умумтаълим мактаб жамоалари иштирок этди.

 Мусобақада жамоалар харбий эстофета, Саф қўшиғи, Темур тузукларидан савол-жавоблар, (пневматик милтиқдан ўқ отиш) “Моҳир мерган” каби шартларда баҳс олиб боришди.

 

 

 

Мусобақа якунига кўра:

1-ўрин 6-умумтаълим мактабининг “Лочин” жамоаси,

2-ўрин 8-умумтаълим мактабининг “Бургут” жамоаси,

3-ўрин 20- умумтаълим мактабининг “Генерал” жамоаси эгаллади.

 

 Ғолиб жамолар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.


                                                                                                     Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                     Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар