Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Республика ишчи гуруҳи аъзолари Арнасой туманида маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Арнасой туманида маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди

30 январь 2024 йил
31
0

Республика ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан Арнасой туманида бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари каби "еттилик" аъзолари билан суҳбатлашиб, фаолиятлари билан танишдилар.

Шунингдек, туман ҳокимлигида "Еттилик" аъзолари иштирокида семинар ҳам ташкил этилди. Семинарда туман ҳокими Хуршид Алимарданов иштирок этиб, маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва бу борадаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар мустаҳкамлиги, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтишди.

 Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар