slot gacor
slot gacor
 Сувнинг қадри » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

Сувнинг қадри

15 январь 2024 йил
146
0

Сўнги йилларда мамлакатимизда сувдан унумли ва самарали фойдаланиш, бу бебаҳо неъматнинг қадрига етиш, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича жуда кўп ишлар қилинмоқдаки, чунки ҳар бир томчи сувнинг ҳаётимиз ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги ўрни эса ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июнда “Маъмурий ислоҳотлар доирасида бошқарувни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-101-сонли Фармони имзоланди.

Мазкур фармонга асосан, сув назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясидан олиниб, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги обектларини хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил қилинди.

Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида вазирликнинг марказий аппарати сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, унинг амалга оширилишини ҳамда бу борада махаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини услубий жихатдан таъминлашни, ўз тизимига ва ташкилий бўйсунувга кирадиган ижро этувчи ҳудудий органлари фаолиятини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш ҳамда уларга эришиш ишларини мувофиқлаштиришни, ҳуқуқий тартибга солиш ва назорат функциясини амалга ошириш вазифалари белгиланди.

Мазкур Фармонда Сув хўжалиги вазирлигининг қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилишини таъминлаш вазифалари топширилган.

Шунингдек, фармонга кўра туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказилиши, бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳам белгиланган.

Сув, бу обу-ҳаёт, Аграр соҳа кучли ривожланиб бораётган юртимизда сувнинг ҳар бир қатрасидан унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Бу борада нафақат шу соҳага таълуқли кишилар, балки барча фуқаролар, шу юрт, шу туман учун маъсул кишилар огоҳ бўлишлари, сувдан қокунга биноан ва табиатнинг буюк иноми сифатида қараб фойдаланишимиз лозим. 

Исаев Баҳодир

Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги сув хўжалиги

обьектларини хавфсизлигини ва сувдан

фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар