Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 1500 дан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланмоқда

Арнасойда 1500 дан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланмоқда

08 февраль 2023 йил
103
0

2023 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш учун 1 миллиард 683 миллион сўм маблағ талаб этилади. Қиш деҳқонларимиз учун яна бир синов даври саналади. Айнан шу фаслда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириш учун пухта замин ҳозирланади. Шу боис 2023 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни кўнгилларига туккан арнасойлик азму-шижоатли бободеҳқонлар, айни кунларда мавсумда қатнашувчи тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш техникалари воситалари ва бутловчи механизмларни рўйхатга олиш, давлат рақам белгилари берилиши ҳамда улардан унумли фойдаланишни назорат қилиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган.

Ҳозирда “Ўзагроинспекция”нинг Арнасой туман бўлими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган 1500 дан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирга тортиш ва таъмирлаш юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар натижасида 163 дона чопиқ трактори, 154 дона культиватор, 45 дона чигит экиш селкаси, 27 дона ғалла ўриш комбайни, 54 дона пуркагич, 42 дона минерал ўғит сепгич, 22 дона ер текислагич, 34 дона чизел ва 1 минг 225 дона тишли борона тегишли дислокациялар асосида белгиланган ҳудудларга йиғилиб, таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари туманнинг Оқбулоқ, Мустақиллик, Й.Зохидов, Хоразм, А.Соибназаров СИУларда юқори суратда амалга оширилмоқда.

—Арнасой туманида 2023 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш учун 1 миллиард 683 миллион сўм маблағ талаб этилади, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Арнасой туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори Отабек Каххаров. — Ушбу маблағнинг 300 миллион сўми культиваторларни таъмирлаш, 592 миллион сўм маблағ чопиқ тракторларини таъмирлашга сарфланса, ғалла ўриш комбайнларини мавсумга ҳозирлаш учун 1 миллиард 356 миллион сўмдан зиёд маблағ лозим бўлади.

Шунингдек, чигит экиш селялкаларини таъмирлашга 227 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлса, пуркагичлар, минерал ўғит сепкичлар, чизел ва тишли бороналарни таъмирлаш учун жами 564 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Инспекция ходимлари томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши, механизатор ва бошқа ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қишлоқ хўжалиги техникаларининг эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминланиши сингари вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад, жорий йилда Арнасой туманида баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш эвазига барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳосилдорликни гектар бошига 20-25 центнерга кўтаришдан иборат.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар