Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда техникалар мавсумга шай ҳолатга келтирилди

Арнасойда техникалар мавсумга шай ҳолатга келтирилди

28 февраль 2022 йил
223
0

Жойларда қишлоқ хўжалиги техникаларни таъмирлаш, мавсумга шай ҳолатда ҳозирлаш сингари тадбирлар жадал суратда амалга оширилмоқда. 

Жумладан Арнасой туманида баҳорги дала ишларида қатнашадиган 1 минг 793 дона қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларни таъмирлаш режалаштирилган. 

Шундан 181 та чопиқ трактори, 154 та культиватор, 45 та чигит экиш сеялкаси, 29 та ғалла ўриш комбайни, 60 та пуркагич, 42 та минерал ўғит сепгич, 23 та ер текислагич, 34 та чизел ҳамда 1 минг 225 дона тишли борона белгиланган дислокация орқали таъмирлаш масканларига йиғилди ва тизимли асосда таъмирланмоқда. 

Жорий йил 28 февралига қадар, мавжуд 1 минг 793 та қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларининг 1 минг 764 таси мавсумга ҳозирланди.

Фақатгина 29 та ғалла ўриш комбайнларининг эҳтиёт қисмларини олиб келиши узоқ муддатга чўзилаётганлиги боис тамирлаш ишлари давом этмоқда. 

Инспекция органлари томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларнинг ўз вақтида сифатли таъмирланиши, муҳандис-техник ходимларга шарт-шароитлар яратилиши, тегишли тартибда бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таминланиши назоратга олинди. 

Отабек Қаххоров,

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти

Арнасой туман бўлими катта инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар