Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳоли мурожаатлари ечимини топмоқда

Аҳоли мурожаатлари ечимини топмоқда

22 декабрь 2023 йил
55
0

Аҳоли ўртасида ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали ҳар бир мурожаатлар жамоатчилик эътиборида бўлиб, жойларда назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ҳамда Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати биргаликда Бахмал қишлоғида ичимлик суви тармоқларини тортиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Жумладан, Арнасой тумани Олтин водий маҳалласидан 10 км узоқликда жойлашган Бахмал қишлоғи аҳолиси ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб келишар эди.

Ушбу қишлоқ аҳолиси сайёр қабулларда қилган мурожаатлари эвазига бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш ишлари олиб борилаётир.

Бахмал қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш дастури асосида бўлиб, 515 млн сўмлик лойиҳа асосида “Сув иншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан 3,5 км масофада ичимлик тармоғлари, 2 та насос ва 1 та трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Умуман, туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тармоғидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.  

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар