Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Олтин водий МФЙнинг Бахмал қишлоғи шағаллаштирилди

Арнасой тумани Олтин водий МФЙнинг Бахмал қишлоғи шағаллаштирилди

15 июнь 2023 йил
101
0

Юртимизда инфратузилмаларни яхшилаш борасида маҳаллаларда цемент-бетон қопламалари тўшалиб, асфалът ҳамда шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Арнасой тумани Олтин водий маҳалласидан 10 км узоқликда жойлашган Бахмал қишлоғи аҳолиси бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун. Боиси йиллар давомида аҳоли қатнови учун тупроқ бўлиб ётган кўчалар шағаллаштирилди.

Мазкур қишлоқда шағаллаштирилган ишларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Рустам Нурматов ва Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати биргаликда аҳоли кайфиятини ўрганилди.

– Ёзда чанг-тўзон, қишда тўпиққача лойга ботган кўчаларимизда бугун амалга оширилган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади, – дейди маҳалла оқсоқоли Абдуқодир Исмоилов – Йигирма йилдирки, ички йўлларни таъмирлаш, тартибга келтириш, тоза ичимлик суви олиб келиш ечиб бўлмас масалалардан бири эди. Орзуларимиз ушалди. Аҳоли турмуш тарзида муҳим бўлган инфратузилмаларни яхшилаш учун давлат дастурлари асосида ички йўлларимиз шағаллаштирилди. Қишлоғимизга ўзгача қувонч-шодлик олиб келди. Обод бўлган кўчалар одамлар кайфияти, руҳиятини кўтарди.

Дарҳақиқат, Бахмал қишлоғи туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда 3 км тупроқ бўлиб ётган ички йўллар Арнасой туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шағаллаштирилди.

Бир сўз билан айтганда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга бу каби ислоҳотлар замирида инсон қадр-қиммати, унинг фаровон ҳаёти ётади. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар