Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатга расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатга расмий муносабат

07 июль 2021 йил
407
0

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Арнасой тумани Чинобод МФЙ аҳолиси ичимлик сув ва оқова сув муаммосидан қийналмоқда...” деган мазмундаги видео мурожаат тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотларнинг ўрганиши ва соҳада амалга оширилаётган ишларни қайд этиб ўтди.

      Арнасой туман Чинобод МФЙ аҳолининг эҳтиёжига қараб 2007 йилда 4,2 км Д-110 мм П/Э ичимлик сув қувурлари тортилган бўлиб, бугунги кунда аҳолини ўсиши натижасида керакли миқдорда худуднинг чекка кўчаларига ичимлик суви етиб бормаётганлигидан муаммолар келиб чиқаётганлиги ўрганилди.

        Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Арнасой туман Чинобод МФЙ аҳоли ўсиш суръати ошиб маҳаллада қўшимча уй-жойлар барпо этилганлиги сабабли ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи янада ортган.

        Шу боис “Жиззах вилоят сув таъминоти” МЧЖга  Арнасой туман Чинобод МФЙда Д-150 мм П/Э сув қувурларини ётқизилиши учун дастурга киритиш бўйича техник хулоса берилган.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 18-майдаги № 308-сонли қарорига асосан, Арнасой тумани Чинобод МФЙда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 2022 йилда 7,5 км тоза ичимлик суви таъминоти учун бир миллиард бир юз милион сўм маблағ ажратиш режаси лойиҳалаштирилиб “Давлат дастури”га кирилди.

        Бугунги кунда Чинобод МФЙ аҳолиси учун тоза ичимлик суви мавжуд қувур орқали график асосида бир кунда 2 соатдан берилмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар