Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда солиқ сиёсатидаги асосий ўзгаришлар борасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Арнасойда солиқ сиёсатидаги асосий ўзгаришлар борасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

20 декабрь 2023 йил
54
0

2024 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатидаги асосий ўзгаришлар борасида тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов ва туман Солиқ инспексияси бошлиғи Хусниддин Умуров ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида сўз олган туман Солиқ инспексияси бошлиғи Хусниддин Умуров “Янги Ўзбекистон 2030” стратегиясига мувофиқ, 2024 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилиши борасида таъкидлаб ўтди.

Даромадлар таркиби ўзгармайди:

    • Фойда солиғи
    • Тошкент шаҳрида -11% (2023й. – 8%), Тошкент вилоятида -39% (63%), Навоий вилоятида -61% (75%), бошқа ҳудудларда – 100% (100%)
    • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
    • Тошкент шаҳрида -11% (2023й. – 8%), Тошкент вилоятида -38% (63%), Навоий вилоятида -55% (80%), бошқа ҳудудларда – 100% (100%)
    • Айланмадан олинадиган солиқ
    • Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (айрим шаҳар ва туманлардан ташқари)
    • Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (айрим шаҳар ва туманлардан ташқари)
    • Давлат божи, йиғимлар, жарималар ва бошқа солиқсиз тушумлар

Тамаки, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво (импорт орқали кирган маҳсулотлардан ташқари) ҳамда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи тушумлар аҳоли сони улушига қараб трансферт тарзида маҳаллий бюджетларга ўтказиб берилади.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ставкаси 12 фоиз миқдорда сақлаб қолинмоқда. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги имтиёзлар бекор қилинмоқда.

-дори воситалари, шунингдек ветеринария дори воситалари, тиббий ва ветеринария хизматлари учун назарда тутилган имтиёзлар;

-аҳоли учун ичимлик сув таъминоти, шунингдек канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича ноль даражали ставка.

Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган хорижий жисмоний шахсларни ҚҚСга тортиш белгиланмоқда.


Акциз солиғи бўйича:

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича 12 фоизга, шунингдек нефть маҳсулотлари учун (Евростандарт талабларига жавоб берадиган бензин маҳсулотларидан ташқари АИ-91 ва ундан юқори октанли) акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси 12 фоизга индексация қилинмоқда.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари (2024 йил 1 литр учун импортда 101,5 минг сўм (амалда 106,8 минг сўм), 2024 йил 1 июлдан ишлаб чиқаришда 40 минг сўм (амалда 38 минг сўм).

2024 йил 1 январдан спиртга акциз солиғи икки бараварга, яъни 1 литри учун 7,4 минг сўмдан 14,9 минг сўмгача оширилмоқда. Таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларга 1 литр учун 500 сўм миқдорида акциз солиғини жорий этилмоқда. 2024 йил 1 январдан сигареталар ҳамда ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, вино ва пиво импортида акциз солиғи ставкалари 5 фоизга пасайтирилмоқда.

Фойда солиғи бўйича солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорда сақлаб қолиниб, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб электрон тижорат иштирокчилари учун фойда солиғи (7,5%) ва айланмадан олинадиган солиқ (2%) бўйича имтиёзли солиқ ставкалари бекор қилинмоқда.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммадаги 20 ва 30 млн сўмлик ставкалари
25 ва 34 млн сўм сифатида белгиланмоқда. Ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган  солиққа тортиш тартиби жорий этилмоқда.

Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ бўйича ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкалари 10% индексация қилинмоқда.

Мол-мулк солиғи бўйича юридик шахслар учун солиқ ставкаси 1,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. Мол-мулкга солинадиган солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун – 3 миллион сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун (амалда 1,5 млн сўм) – 2 миллион сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун (амалда 1 млн сўм) – 1,2 миллион сўм.

Мол-мулк солиғи бўйича жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ставкалари ўртача 12 фоизга индексация қилинмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базасини аниқлашдаги 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қийматни  жисмоний шахсларнинг нотурар объектларини солиққа тортиш учун ҳам қўллаш назарда тутилмоқда.

Ер солиғи бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг қийлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинмоқда.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкалари 12 фоизга, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар 30 фоизга индексация қилинмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаси 45 сўм ўрнига 80 сўм этиб белгиланмоқда.

Ер қаръидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқ ставкалари 12 фоизга индексация қилинмоқда. Цемент ишлаб чиқариш хомашёси-оҳактош учун белгиланган солиқ сатвкаси 2 барварга камайтирилмоқда (22,5 минг сўмдан 11,25 минг сўмга). Автомобиль шиналарининг бир донаси вазнидан (кг учун) келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини жорий этилмоқда.

1 дона енгил автомобил шинасининг (1 донаси оғирлиги 6,4 кг) божхона қиймати 40 АҚШ доллари. (490,0 минг сўм) бўлса, унинг нархига 6,3 минг сўм қўшилади ёки нархида 1,3 % ни ташкил қилади.

2024 йил 1 апрелдан 10 тоннадан оғир юк кўтарадиган машиналар учун йиллик 5 БҲМ (1 650 минг сўм) қатъий белгиланган миқдорда “Йўл йиғими” жорий этилмоқда. Мулкни ижарага берувчилар учун белгиланган минимал ижара ставкаларини индексация қилинмоқда.

Жисмоний шахслар учун белгиланган ойлик минимал ижара ставкаларини қуйидаги миқдорларда белгилаш

    • турар жойлар учун Тошкент шаҳрида бир кв метр учун 25 минг сўм, вилоят марказларида 12,0 минг сўм ва бошқа ҳудудларда 5,0 минг сўм;
    • нотурар жойлар учун Тошкент шаҳрида бир кв метр учун 40,0 минг сўм, вилоят марказларида 23,5 минг сўм ва бошқа ҳудудларда 10 минг сўм;
    • енгил автомобиллар (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) учун 780,0 минг сўм, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун 1 550,0 минг сўм миқдорида ойлик минимал ижара миқдорларини белгилаш.

Жисмоний шахслар учун кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига ижара ҳақининг энг кам ставкаларини жорий этилади.

Туман ва шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларига ҳудудларда кўчмас мулк ижара бозорида шаклланган ҳақиқий ижара нархларидан келиб чиқиб, маҳаллалар кесимида 3 бараваргача оширувчи коэффициент қўллаш ваколатини бериш ва жисмоний шахслар томонидан берилган мол-мулк ижарасидан даромад солиғининг 10 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш таклиф этилмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар