Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман маҳаллий бюджетнинг 2022 йилги параметрлари

Арнасой туман маҳаллий бюджетнинг 2022 йилги параметрлари

24 январь 2022 йил
225
0

2022 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари бўйича

Маҳаллий бюджетининг даромадлари кўрсаткичлари

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил харажатлари жами 67 062. млн.сўм бўлиб, даромадлар жами 67 062.0 млн.сўмни ташкил этади. Шундан, маҳаллий даромадлар 17 975.0 млн.сўм, даромадлар ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида республика бюджетидан 41 541.8 млн.сўм трансферт ҳамда 7 545.2 млн.сўм ўтказиб бериладиган даромадлар (мобиль, алькогол акциз солиғи) ажратиш режалаштирилмоқда.

2022 йилда туман бўйича контингент даромадлар прогнози 21 601.0 млн.сўм шундан маҳаллий даромадлар 17 975.0 млн.сўм.

жумладан солиқ турлари бўйича фақат туман бюджетига:

 

Жисмоний шахслар даромад солиғи 12 035.0 млн.сўм, юридик шахслар ер солиғи
1 482.0 млн.сўм, юридик шахслар мол-мулк солиғи 1 400.0 млн.сўм, жисмоний шахслар ер солиғи 1 037.0 млн.сўм, жисмоний шахслар мол-мулк солиғи 800.0 млн.сўм, акциз (бензин ва ёқилғи маҳсулотлари учун) 400.0 млн.сўм, фойда солиғи 300.0 млн.сўм, сув солиғи 241.0 млн.сўм, якка тадбиркорлардан олинадиган қатъий солиқ 240.0 млн.сўм, давлат мулкини ижарага бериш 40.0 млн.сўм;

Фақат вилоят бюджетига:

давлат божи 1 024.0 млн.сўм, айланмадан солиқ 1 407.0 млн.сўм, жарималар 562.0 млн.сўм, йиғимлар 388.0 млн.сўм, хусусийлаштиришдан тушум 200.0 млн.сўм, бошқалар 45.0 млн.сўм.

 

Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил кутилаётган харажатлар режаси бўйича қуйидагича:

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил ҳаражатлари 67 062.0 млн.сўмни ташкил этиб, харажатлар 2021 йилга нисбатан 43 фоизга ошган.

2022 йилда ҳам ижтимоий соҳа харажатлари устувор бўлиб, маҳаллий бюджет маблағлари тақсимотини соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, Халқ таълими соҳасига 6 774.1 млн.сўм, Мактабгача таълим соҳасига 5 143.3 млн.сўм, Соғлиқни сақлаш соҳасига 19 901.5 млн.сўм, Маданият соҳасига 913.6 млн.сўм, Спорт соҳасига2 629.1 млн.сўм, Иқтисодиёт соҳасига 5 728.8 млн.сўм, Давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари харажатларига 7 226.6 млн.сўм, ички йўлларни таъмирлаш 849.0 млн.сўм, фуқароларнинг ташаббуси жамғармаси 3 163.3 млн.сўм, ижтимоий нафақаларга 13 764.6 млн.сўм.

 Шунингдек, 2022 йилда ҳокимликларнинг захира жамғармаси умумий харажатларининг
1 фоизи миқдорида яъни 632.7 млн.сўм режалаштирилди.

Келгуси йилда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижтимоий нафақа маблағлари қарийб 1,6 баробарга оширилиб, 13 764.6 млн.сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан эътиборан туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун 3 163 млн.сўм режалаштирилди.

Келгуси йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетларда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 335.6 млн.сўм режалаштирилган.

 

Муҳиддин ЭШБОЕВ

Арнасой туман ҳокимлиги

Молия бўлими мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар