Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

30 декабрь 2021 йил
215
0

Бугун 30 декабр халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

     Сессияни Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши раиси Хуршид Алимарданов олиб борди.

     Сессияда кун тартибида “Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ҳамда 2022 йилга режалаштирилган асосий параметрлари тўғрисида”ги Арнасой туман молия бўлими мудирининг ҳисоботи тингланди.

Ахборотда 2022 йил учун туманнинг даромадлар прогноз режа кўрсаткичлари ва солиқ турлари тўлиқ туман маҳаллий бюджетида қолдирилиши қайд этиб ўтилди.

Жумладан

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари)
  • давлат мулки бўйича ижара тўловлари назарда тутилди.

Вилоят ва туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланиши юзасидан

  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

 Вилоят бюджетига қуйидагилар тўлиқ ҳажмда эса 

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар борасида
  • айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш йиғими ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
  • давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;
  • мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йилнинг
    1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ;
  • фойда солиғи (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари)

     Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини янада ошириш учун 2022 йилда ҳам қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкасидан келиб чиқиб туман кесимида Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага ҳамда жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,5 дан 2,0 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тасдиқланди.

     Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар ва туманлар бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

     Шунингдек захира жамғармалари маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 2022 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 632,7 млн.сўм миқдорида тасдиқланди.

Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджет параметрларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминланиши қайд этилди.

Туман ҳокимлиги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган харажатларининг 5 фоизига тенг миқдорида маблағ режалаштирилишини таъминланиши қайд этилди.

Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар молия йили давомида туман Халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида ишлатилиши белгиланди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан депутатлар ва туман фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар