Арнасой туманида ташаббусли бюджетнинг 2 мавсум натижалар сарҳисоби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан Арнасой туман 2023 йил 2 мавсум бўйича “Ташаббусли бюджет”жамғармасига 3 млрд 996,0 млн сўм маблағ шакллантирилди.
Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2023 йил 18 сентябрдаги VI-49-105-3-43-К/23-сонли “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида қарорига асосан жамғармадан 3 млрд 920,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.
Жумладан, Бобур МФЙ ҳудудида Кўп тармоқли марказий поликлиникаси 3415 та овоз билан 1-ўринни олиб, 1 млрд 200,0 млн сўм маблағ ажаратилган. Мазкур маблағлар эвазига Кўп тармоқли марказий поликлиникасини рақамлаштириш учун 107 дона моноблок, 20 дона МФУ принтер, 5 дона телефон апарати, 5 дона термопринтер, 3 дона мултипроектор, сервер хоналари яратиш учун махсус жихозланган апаратлар олиб келинган.
Шунингдек, Арнасой тумани тиббиёт бирлашмаси 2540 та овоз билан 2-ўринни эгаллаб 1 млрд 300.0 млн сўм буюртмачи ТТБ ҳисобига ажратилган. Бугунги кунда тиббиёт бирлашмасига 125 кловатлик қуёш панели ўрнатилган.
Арнасой туман Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Арнасой тумани ихтисослаштирилган мактаби 1862 та овоз билан 3-ўринни эгаллаб, 1 млрд 320.0 млн сўм маблағ эвазига ўқувчи ёшларнининг қатнови учун 2 дона автобус олиб келиниб фойдаланишга топширилган.
Арнасой тумани Спорт мактаби 1567 та овоз тўплаб, 4-ўринни эгаллаган ва 100,0 млн. сўм маблағ молиялаштирилиб Спорт мактабига 10 кВт қуёш панелини ўрнатилган.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасой туманида фуқароларнинг ташаббусли жамғармасининг 1 мавсумдаги натижалар сарҳисоби](/uploads/posts/2023-12/1702898437_7.jpg)
![Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасига 1200 млн сўмлик моддий техникалар олиб келинди](/uploads/posts/2023-09/1693912749_7.jpg)
![Арнасойда 2022 йил 2-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар сессия томонидан тасдиқланади](/uploads/posts/2022-07/medium/1658820122_5.jpg)
![Арнасойда “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ғолиб бўлган 4 та лойиҳа маълум қилинди](/uploads/posts/2022-04/medium/1649814234_1.jpg)