slot gacor
slot gacor
 Пиротехника буюмлари ҳаёт учун хавфли » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Пиротехника буюмлари ҳаёт учун хавфли

Пиротехника буюмлари ҳаёт учун хавфли

13 декабрь 2023 йил
101
0

Пиротехника буюмлари савдосидек ноқонуний фаолият билан шуғулланувчиларни бозорлар, савдо расталари, дўконлар, таълим муассасалари ва бошқа аҳоли гавжум бўлган жойларда учратиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Ушбу низомда пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланган.

Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан пиротехника буюмларини сотаётганда қўлга олинди. Воқеа жойида ходимлар томонидан фуқаро “Р.М.”нинг сумкаси текширилганда унинг ичида 29 дона “7-ШОТС” ва 24 дона “ВОЛК” номли пиротехника буюмлари борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан тегишли жазо тайинланди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, пиротехника буюмлари билан ноқонуний савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддаси бўйича ашёлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар