slot gacor
slot gacor
 ОДАМСАВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ОДАМСАВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ

ОДАМСАВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ

16 август 2023 йил
108
0

Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги (янги тахрирда) 2020 йил 17 августда ЎРҚ-633-сонли Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонуннинг мақсади одамсавдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.Одамсавдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг одамсавдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ушбу Қонунга кўра, вояга етмаган шахс савдоси“Одамсавдоси” деган тушунчада кўрсатилган таъсир ўтказиш воситаларидан фойдаланилган-фойдаланилмаганлигидан қатъи назар, ҳар қандай ҳаракат ёки битим бўлиб, улар воситасида вояга етмаган шахс ота-онаси, бошқа қонуний вакили ёки ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда ундан фойдаланиш мақсадида ёхуд моддий ёки бошқа наф олиш мақсадида бошқа шахсга ҳақ эвазига берилади.

Одамсавдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.

Одамсавдосидан жабрланган шахс — одамсавдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган жисмоний шахс хисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар камайган бўлсада,бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолаётганлиги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг3-моддаси 5-қисмида одам савдоси вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш (чақалоқларни сотиш), ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишга қаратилган жиноий фаолият ошиб бормоқда.

Шундай экан ҳозирги кунда ҳар бир шахс ушбу жиноятга қарши муросасиз муносабатда бўлиши, одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши лозим!

 

А.Умурзаков

Жиноят ишлари бўйича

Дўстлик туман судининг раиси           

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар