Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда коррупсиянинг олдини олишга қаратилган семинарлар ўтказилмоқда

Арнасойда коррупсиянинг олдини олишга қаратилган семинарлар ўтказилмоқда

21 июль 2022 йил
155
0

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2022 йил 2 мартдаги 6 а-сон буйруғига асосан Жамғармада Коррупсияга қарши ички назорат (комплаенс-назорат) тизимини жорий этишга зарур бўлган идоравий ҳужжатлар тасдиқланди.

Мамлактимизда Коррупсия деб аталмиш иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати ва Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тизимга оид коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таьминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими томонидан жойларда "Коррупсия- мамлакат тараққиётини барбод килади" мавзусида семинар йиғилишлар ўтказилиб борилмоқда.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар