Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” учун Қонунда жавобгарлик белгиланган

“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” учун Қонунда жавобгарлик белгиланган

21 декабрь 2022 йил
204
0

Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи бўйича Қонунда жавобгарлик белгиланган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддасида “Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш:-ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.” деб белгилаб қўйилган.

Туман суди томонидан  жорий йилнинг 8 февраль куни  Мавлонов Жавоҳир Ўктам ўғлига  нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтК
1851-моддаси асосида юритилган 3-1303-2202/78-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.  Дастлабки суриштирув ва судда аниқланган ҳолатларга кўра,  Ж.Мавлонов 2021 йил 24 декабрь куни Арнасой тумани, “Чўлқувар” МФЙ ҳудудида пиротехника воситасидан фойдаланаётганлиги сабабли ИИБ ходимлари томонидан шахсий тинтув қилинган вақтида, Ж.Мавлонов 1 қути, жами 54 дона “Новый век” номли пиротехника таёқчаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, пиротехника таёқчалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.   

Суд Мавлонов Жавоҳир Ўктам ўғлини Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1851-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузар деб топиб,  унга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ёшлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини ҳамда унинг моддий аҳволини жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир)баравари, яъни 270.000 (икки юз етмиш минг) сўм жарима жазоси тайинлади.  

Бу каби  нохуш ҳолатлар  албатта   биринчи навбатда инсон  соғлиғига жиддий хавф туғдириши, бунинг  оқибатида кўплаб  фуқароларимиз  турли хил тан жароҳатлари олиб, баъзилари бир умрга ногирон бўлиб қолаётганликлари ачинарли холатдир. 

 

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

Эрназаров Мақсуд Маматқулович  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар