slot gacor
slot gacor
 Сайёр қабулда бепул дори-дармонлар тақатилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сайёр қабулда бепул дори-дармонлар тақатилди

Сайёр қабулда бепул дори-дармонлар тақатилди

11 декабрь 2023 йил
58
0

Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ҳамда тумани корхона ва ташкилотлар иштирок этишди.

Қабул давомида аҳоли томонидан деҳқончилик қилиш учун бўш турган ерларни "Е-AUKSION" платформасига қўйиш, дори-дармон ажратиш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида ёпиқ сип кабелларни тортиш, пластик операция қилиш учун маблағ ажратиш каби 11 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

Сайёр қабулда каратэ бўйича Республика чемпионатларида фахрли ўринларни қўлга киритган 5 нафар ёшларга диплом, медал ва эсдалик совғалар топширилди ҳамда даволанишга муҳтож 6 нафар оилаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Шунингдек, қабул давомида вақт ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Аҳоли мурожаатлари юзасидан бу каби сайёр қабуллар туманимиз бўйлаб жойларда давом этмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар