slot gacor
slot gacor
 Хизматлар соҳасида » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Хизматлар соҳасида

Хизматлар соҳасида

24 ноябрь 2023 йил
88
0

 

  Мамлакатимизнинг статистика маълумотлари сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сон қарорида Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида – расмий статистикани ишлаб чиқариш ва мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатнинг бутун статистика тизими доирасида қўлланилган услубий асослар ва бошқарув тамойилларини такомиллаштириш белгиланган.

  Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, Арнасой туманида 2023 йил январ-сентябрь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 114,7 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7 фоизни ташкил этди.

Арнасой туманида кўрсатилган бозор хизматларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши

(2023-йил январ-сентябр)

 

Млн. сўм

Ўсиш суръати, %

Жамига нисбатан, % 

Xizmatlar – jami

114 743,3

104,7

100,0

shu jumladan asosiy turlari bo‘yicha:

aloqa va axborotlashtirish xizmatlari

9 820,3

123,4

8,5

moliyaviy xizmatlar

23 571,3

124,5

20,5

transport xizmatlari 

7 934,3

102,7

6,9

shu jumladan: avtotransport xizmatlari

7 292,8

100,8

6,4

yashash va ovqatlanish xizmatlari

1 009,1

104,0

0,9

savdo xizmatlari

50 574,3

100,3

44,1

ko‘chmas mulk bilan bog‘liq xizmatlar

2 844,8

100,5

2,5

ta’lim sohasidagi xizmatlar

1 470,0

102,8

1,3

sog‘liqni saqlash sohasidagi xizmatlar 

465,8

92,3

0,4

ijara xizmatlari

1 233,4

44,9

1,1

kompyuterlar va maishiy tovarlarni ta’mirlash bo‘yicha xizmatlar

6 450,5

98,9

5,6

shaxsiy xizmatlar

7 567,6

97,1

6,6

me’morchilik, muhandislik izlanishlari, texnik sinovlar va tahlil sohasidagi xizmatlar

81,0

101,0

0,1

boshqa xizmatlar

1 720,9

90,5

1,5

 

ЧАКАНА САВДО ТОВАР АЙЛАНМАСИ

  Арнасой туманида жорий йилнинг январ-сентябр ойларида чакана савдо товар айланмаси 130,5 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 79,5 фоизни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 1,4 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 81,1 фоизни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 20,8 млрд. сўмга етди, ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 116,3 фоизни ташкил қилди.

  Умумий товар айланмаси ҳажмининг 106,9 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 102,8 фоизни ташкил қилди.

                                                                                                 Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                 Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар