Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида макроиқтисодий кўрсаткичлар (ИНФОГРАФИКА)

Арнасой туманида макроиқтисодий кўрсаткичлар (ИНФОГРАФИКА)

01 август 2022 йил
194
0

Макроиқтисодий кўрсаткичлар 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848 - сонли Фармони 2016 йил  5 октябрда қабул қилинди, мазкур фармон ижроси юзасидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

      Натижада бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Арнасой туманида

Хизматлар соҳаси

      Арнасой туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2022 йил январ-июнь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 66,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5 фоизни ташкил этди.

Асосий капиталга киритилган инвеститциялар

      Арнасой туманида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида асосий капиталга киритилган инвеститцияларнинг умумий ҳажми 114,3 млрд. сўмни ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил қилди. 

Қурилиш фаолияти

      Арнасой туманида 2022 йилнинг январ-июн ойларида 28,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2021 йилнинг январ–июнига нисбатан фоизни ташкил этди.

Кичик бизнес фаолияти

      Арнасой туманида 2022 йилнинг январ-июл ойида жами 763 та кичик бизнес субъектлари шундан фаолият юритаётгани 690 тани ташкил этади.

 

 Рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони
(Деҳқон ва фермер хужаликларисиз)

01.07.2022 йил ҳолатига

Жами

Шундан фаолият кўрсатаётган

763

100,0

690

100,0

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 

330

43,3

297

43,0

Саноат

116

15,2

105

15,2

Қурилиш

60

7,9

55

8,0

Савдо

172

22,5

152

22,0

Ташиш ва сақлаш

14

1,8

14

2,0

Яшаш ва овқатланиш

17

2,2

16

2,3

Ахборот ва алоқа

2

0,3

2

0,3

Соғлиқни сақлаш

0,0

0,0

0,0

0,0

Бошқа турдагилар

52

6,8

49

7,2

 

 

 

                          Арнасой  туман  статистика  бўлими  маъмурияти

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар