Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Фермер хўжаликлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари ДИҚҚАТИГА!

Фермер хўжаликлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари ДИҚҚАТИГА!

20 декабрь 2021 йил
242
0

Ўзбекистон  Республикасининг  “Расмий  статистика  тўғрисида”ги  Қонуни  ва  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги  10-мб-сон қарорига асосан тасдиқланган қуйидаги ҳисоботни.

2-fx shakli  “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот” (Йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг  5-январидан кечиктирмай (Фермер  хўжаликлари) тақдим этишингиз сўралади.

Ҳисобот интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларни электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

eStat 4.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (намунасини)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 

 

Арнасой  тумани
статистикаси бўлими

 

Тел:  (72) 335-48-92

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар