slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИ ОЧИҚ ДАРСЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИ ОЧИҚ ДАРСЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

АРНАСОЙДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИ ОЧИҚ ДАРСЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

27 октябрь 2023 йил
150
0

“Ҳосил байрами”ни халқимиз қадим замонлардан бери куз фаслида йиғим-терим ишлари пайтида ўтказиб келганлар. Бу байрамда деҳқонлар, боғбонлар, чорвадорлар, мироблар, чўпонлар билан бирга уста ҳунармандлар, косиблар, кулоллар ҳаттоки савдогарлар, илму фан уламолари ҳам иштирок этганлар.

Чунки, йиллик ҳосилнинг мўл-кўл бўлиши барчанинг дастурхони тўкин, рўзғори бут, касбу корида қут-барака бўлишининг муҳим омили саналган. Орадан қанча вақт ўтишига қарамай бу байрам тобора сайқалланиб, ҳануз нишонланиб келинади. Барча даврларда ҳам табиат неъматларига шукроналик, халқимиз дастурхонининг тўкин бўлишини таъминлайдиган миришкор боғбону заҳматкаш бободеҳқонларга ҳурмат бу байрамда ўз аксини топган.

Умумтаълим мактабларида бу байрамни барча синфлар ўртасида ташкиллаб ўтказиш ўқувчиларнинг табиат ва тасвирий санъат фанларига бўлган қизиқишларини орттириш, табиатни севиш ва оқилона муносабатда бўлишга ўргатиш билан бирга диёримизда етиштирилаётган ширин-шакар мева ва сабзавотларни хусусиятлари, саломатликка таъсири, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан Арнасой тумани 20-сонли умумталим мактабининг 2-“А” синф ўқувчилари ўртасида тасвирий санъат фанидан “Ҳосил йиғим терими” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Мазкур очиқ дарсда ўқитувчи ўқувчиларнинг юртимизда мевалар, сабзавот ва полиз экинлари, донли ва дуккакли экинлардан намуналар акс этган кўргазмалар ташкил этилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, таълим самарадорлигини оширишда бу каби очиқ дарсларни кўламли равишда ташкил этиш соҳада катта ютуқларга эришиш имконини беради. Ҳар бир очиқ дасрлар орқали ўқувчиларда фанга бўлган ижодкорлик, топқирлик, тез фикрлай олиш қобилиятларини ривожлантиришга, ўз устида ишлаш, бир-бирини тинглаш, мустақил фикр юритиш кўникмаларининг шаклланишига кенг йўл очади.

Очиқ дарсда ўқувчилар фаол иштирок қилдилар. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг тасвирий санъат фанидан олган билимлари мустаҳкамланиб, янги билимлар ҳосил қилишди. Қизиқарли, баҳс-мунозарага бой бўлган дарсда, ўқувчиларнинг тасвирий санъат фанига бўлган қизиқишлари янада ошди.

Очиқ дарс мобайнида мевалар, сабзавот ва полиз экинлари, донли ва дуккакли экинлари борасида ташкил этилган куй ва қўшиқлар, шеърлар, қизиқарли викторина саволларга бой бўлди.

 

 

Наргиза АЛИМОВА

Арнасой тумани 20 сонли умумтаълим

мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар