slot gacor
slot gacor
 РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

20 сентябрь 2023 йил
137
0

Жиззах ҳақиқати газетасининг 2023 йил 16 сентябр №76 сонида “Ўзибўларчилик қачонгача...” номли танқидий мақолада Арнасой тумани Янгибўстон ва Фарғона СИУларидаги дала шийпонларининг пахта теримига тайёр эмаслиги қайд этилган.

Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга доир масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш Арнасой туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳайит Азизов Янгибўстон ва Фарғона СИУлардаги дала шийпонларининг айрим жойлари тамир-талаб бўлганлиги учун усталар ёрдамида таъмирлашда ишларини йўлга қўйган.  

Шунингдек, пахта терим ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд 31 та терим комбайинлари тўлиқ қувватда ишлаши йўлга қўйилмоқда.

Далаларда қийғос очилган пахталарни ёғингарчиликка қолдирмай териш мақсадида кўнгилли теримчилар ҳам сафи кенгайиб 100 кг оширган теримчилар туман ҳокими, маҳалла раислари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан рағбатлантириб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда туманда ҳалол меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар