slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙДА ПАХТА ДАЛАЛАРИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ПАХТА ДАЛАЛАРИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

АРНАСОЙДА ПАХТА ДАЛАЛАРИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

03 октябрь 2022 йил
158
0

Айни дамда далаларда пахта йиғим терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Боиси ҳар бир фуқаро бўш вақтини уйда ўтириб эмас, балки далалардаги қийғос очилган оппоқ пахталарни териб давлатимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай, оилавий даромадини кенгайтириш мақсадида пахта йиғим теримида фаол иштирок эмоқда.

Арнасой тумани Оқбулоқ СИУда “Фориш-2018” фермер хўжалигидаги теримчиларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Бобур маҳалла фуқаролари раиси Идрис Пармонов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жавлон Алматов, хотин-қизлар фаоли Барно Эшонқулова ҳамда ёшлар етакчиси Шерали Мингбоевлар Бобур маҳалласи теримчилари ҳолидан хабар олгани боришди.

Теримчилар билан биргаликда “ҳорманг пахтакорлар” дея елкама-елка бўлиб “Фориш-2018” фермер хўжалигида қийғос очилган пахталарни териб дилдан суҳбатлашди.

Айни тушлик вақтига келиб эса дошқозонда ўзбекони паловхонтўра тайёрланиб маҳаллий теримчиларга тотиқ қилинди.

“Ҳар бир меҳнатнинг роҳати бўлади” - дейишади дона халқимиз. Шу боис, бир оз бўлсада теримчиларнинг кайфиятини кўтариш, уларга маданий ҳордиқ бахшида этиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида дала майдонида концер дастурлари намойиш этилди.

Мазкур концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаррам Абдуҳалилова ва Арнасой туман Маданият маркази ҳамда 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодий ҳодимлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади.

Туманимиз бўйлаб бу каби тадбирлар давом этмоқда

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмат

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар