slot gacor
slot gacor
 Арнасой туманида пахта йиғим-терими бошланди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида пахта йиғим-терими бошланди

Арнасой туманида пахта йиғим-терими бошланди

07 сентябрь 2023 йил
99
0

Миришкор деҳқонлар учун долзарб дамлар бошланди. Далаларда пахта пишиб етилиб, уни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Пахта хомашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади.

Шу боис бугун Арнасой тумани Олтин водий СИУда “Ахрорхон Абдувалиев” фермер хўжалигида пахта йиғин-терими қизғин олиб борилмоқда. Оппоқ, қийғос очилган пахта хом ашёси йиғим-теримида маҳаллалардаги вақтинча иш билан таъминланмаган аҳоли қатлами вакиллари иштирок этишмоқда. 

Пахта далаларида теримчиларнинг пахта теришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, тушлик вақтида теримчилар учун бир маҳал иссиқ овқат ҳам қилиб берилмоқда.

Айни вақтда Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Самарқанд СИУда “Ҳамид Ўринбоевич”, Хоразм СИУда “Лагатив 2021”, Туркистон СИУда “Суюндиков Ҳаёт” каби фермер хўжаликларида, 2-сектор ҳудуди Янгибўстон  СИУда “Нурли янгибўстон”, Мирзо Улуғбек СИУда “Паяриқ лочини”, Бухоро СИУда “Қўқон қуёши” каби фермер хўжаликларида, 3-сектор ҳудуди Олтин водий СИУда “Ахрорхон Абдувалиев”, Оқбулоқ СИУда “Дала немати”, Й.Зохидов СИУда “Деҳқон хўжалиги” каби фермер хўжаликларида ҳамда 4-сектор ҳудуди А.Соибназаров СИУдаги “Очил ота” каби фермер хўжаликларида пахта териш ишлари бошлаб юборилган.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар