Миришкор деҳқонлар учун долзарб дамлар бошланди. Далаларда пахта пишиб етилиб, уни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди.
Пахта хомашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади.
Шу боис бугун Арнасой тумани Олтин водий СИУда “Ахрорхон Абдувалиев” фермер хўжалигида пахта йиғин-терими қизғин олиб борилмоқда. Оппоқ, қийғос очилган пахта хом ашёси йиғим-теримида маҳаллалардаги вақтинча иш билан таъминланмаган аҳоли қатлами вакиллари иштирок этишмоқда.
Пахта далаларида теримчиларнинг пахта теришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, тушлик вақтида теримчилар учун бир маҳал иссиқ овқат ҳам қилиб берилмоқда.
Айни вақтда Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Самарқанд СИУда “Ҳамид Ўринбоевич”, Хоразм СИУда “Лагатив 2021”, Туркистон СИУда “Суюндиков Ҳаёт” каби фермер хўжаликларида, 2-сектор ҳудуди Янгибўстон СИУда “Нурли янгибўстон”, Мирзо Улуғбек СИУда “Паяриқ лочини”, Бухоро СИУда “Қўқон қуёши” каби фермер хўжаликларида, 3-сектор ҳудуди Олтин водий СИУда “Ахрорхон Абдувалиев”, Оқбулоқ СИУда “Дала немати”, Й.Зохидов СИУда “Деҳқон хўжалиги” каби фермер хўжаликларида ҳамда 4-сектор ҳудуди А.Соибназаров СИУдаги “Очил ота” каби фермер хўжаликларида пахта териш ишлари бошлаб юборилган.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати