Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ — 57 ЙИЛ

ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ — 57 ЙИЛ

25 август 2023 йил
83
0

Арнасой туманида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” ғоя асосида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. 

          Байрам арафасида ёши улуғ кексалар, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ибрат мактабини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳам хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. 

         Ана шундай тадбирлардан бири “Қўша қариш саодати” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашувлар туман ҳокимлиги, Нуронийлар жамоатчилик кенгаш ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда кўтаринки кайфиятда ташкилланмоқда. 

          Эзгу лойиҳа доирасида туманнинг “Ғофур Ғулом” маҳалласида истиқомат қиладиган ана шундай ибратли оила соҳиблари – Пардаевлар хонадонида бўлди. 

         57 йилдан буён биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган Фарҳод ота Пардаев ҳамда Ойгул она Пардаева ибратли ҳаёт йўллари, фарзандлар тарбияси билан маҳалла ва туманда ҳурмат-обрўга эга. 

          Моҳир тиббиёт ҳодими сифатида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келган оила катталари, бугун 6 нафар фарзанд, 16 набира ва 12 эвара иззат-икромида бахтли ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдалар.

         Йўқлов давомида туман раҳбари хонадон соҳибларига ана шундай узоқ йиллик ибратли фаолияти ва турмуши учун миннатдорчилик билдириб, Нуронийлар жамоатчилик кенгаш ҳамда Маҳалла хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.  

          – Мақсадимиз, энг аввало, сиз азиз кексаларимизнинг кўнглини олишдан иборат деди, – Арнасой туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаш раиси Исоқ Авалбоев. – Шунингдек, бу каби учрашув ва маданий-маърифий тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Сизларнинг қимматли ўгитларингиз, ибратли ҳаёт йўлларингиз ёшлар онг-шуурида қўша қариш саодати нақадар азиз туйғу экани ҳақидаги тушунчаларни шакллантиради.  

      Отахон ва онахон ҳам ўз хаётий тажрибалари, эришган муваффақиятлари, саодатли оила сирлари ҳақида барчага сўзлаб беришди. 

         Улуғ айём арафасида оилалар, кексаларни эъзозлаш, уларнинг ибратли турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар маҳаллаларда давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар