slot gacor
slot gacor
 Спортсевар ёшлар ва нуронийлар Арнасойда куч синашди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Спортсевар ёшлар ва нуронийлар Арнасойда куч синашди

Спортсевар ёшлар ва нуронийлар Арнасойда куч синашди

18 август 2023 йил
84
0

 Мамлакатимизда кекса авлодни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун сўнги йилларда кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой туманида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортсевар ёшлар ва нуронийлар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича «Маҳалламиз спортчи нуронийлари ва ёшлари» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

 

Мусобақа Президентимизнинг 2023 йил 11мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорининг 3-иловаси 15-банди асосида “Нуроний” жамғармаси Арнасой туман бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ташаббуси билан ташкил этилди.

 Унда тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 117 нафар фаол нуронийлар ва ёшлар иштирок этиб ўзаро куч синашди.

 

 

Спортнинг шахмат-шашка, кураш, стол тенниси, футбол ва волейбол турлари бўйича ўтказилган мусобоқаларда спортсевар туманимиз нуронийлари ва ёшларимиз муносиб қатнашдилар.

— Ўтказилган спорт мусобақалари қизғин ва муросасиз беллашувлар остида бўлиб ўтди, — дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси бош мутахассиси Бахтиёр Бобоев.

— Нуронийлар ва ёшлар ғолиблик шоҳсупаси томон шахмат тоши доналарини сўришган бўлса, кураш ва стол тенниси мусобақалари эсда қоларли воқийларга мазмунан бой бўлди.

Мусобақа сўнгида, спорт қатнашчиларини Арнасой туман “Нуроний” жамғармаси раиси И.Авалбоев муносиб тақдирлади.

 

 

 

 

 Ушбу мусобақаларда фаол иштирок этган спорт қатнашчиларига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси хомийлиги асосида эсдалик совғалари тақдим этилди.

                                                                                              Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                              Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар