slot gacor
slot gacor
 “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танлов ғолиблари аниқланди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танлов ғолиблари аниқланди

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” танлов ғолиблари аниқланди

28 июль 2023 йил
156
0

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” танловининг Арнасой туман босқичида туманнинг 13 маҳалласидан саралаб олинган фаол нуронийлар маҳаллада истиқомат қилаётган тарбиясида муаммоси бор, профилактик ҳисобда турувчи, ишсиз, ичкиликка ружу қўйган, жиноят қилишга мойиллиги бор ёшлар билаништирок этди. 

Тадбирда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати И.Авалбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси О.Зоидов, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими мутахассиси У.Бобоев, Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Ф.Абдуллаева, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими А.Атақуловлар, туман Маданият маркази раҳбари С.Зоидовалар ҳамда 13 та маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз томонидан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор самарасида нуронийларнинг жамият ҳаётидаги иштироки ва ижтимоий фаоллиги ошиб бораётганини таъкидлади.

Аслида ҳам кексалар ўз ҳаётий тажриба ва қимматли ўгитлари билан ҳисса қўшаётган ҳар қайси ишда унум ва барака устувор бўлади. Айниқса, ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг жамиятда муносиб ўрин топишида нуронийлар ўрни катта. Шу боис ҳам фаол нуронийлар кўрик-танловнинг учта шарти бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш этди.  

Тадбир давомида Арнасой туман 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактаби директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаррам Абдуҳалилова ва туман Маданият марказининг хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб раққосаларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Танлов якунида "Чўлқувар" маҳалласи фаоли Хайитов Пардабой 1-ўрин, "Зарафшон" маҳалласидан Бегаев Рахмат 2-ўрин, "Бобур" маҳалласи фаоли Алматов Якуб 3-ўрин ғолиби бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташаккурнома ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар