Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Халқаро қишлоқ аёллар куни” муносабати билан спорт тадбири ўтказилди.

Арнасойда “Халқаро қишлоқ аёллар куни” муносабати билан спорт тадбири ўтказилди.

14 октябрь 2022 йил
172
0

  Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларни ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда.
  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги йиғилишида “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш туғрисида”ги 62/136 сонли резолюцияси билан 15 октябрь- “Халқаро қишлоқ аёллар куни”сифатида расман эьлон қилинган. Бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.

  Шу муносабат билан туманимизда ҳам бир неча маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш белгиланган. Бугун туманимиз марказидаги Касб-ҳунар мактабида спортнинг шахмат, шашка ва стол тениси тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ташкилотлардан жами 60 га яқин хотин-қизлар иштирок этишди. 

 

 

  Спортнинг стол тениси тури бўйича 20 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида жами 18 нафар киши беллашдилар.


  Спортнинг шахмат тури бўйича жами 9 киши белашиб, 1-ўринни Абдурашидова Г туман тиббиёт бирлашмаси; 2-ўрин Абилова Г туман 5-сон МТТ тарбиячиси; 3-ўрин Халилова М Ғ.Ғулом МФЙ фуқароси қўлга киритишди.

  Спортнинг шашка тури бўйича 38 нафар хотин-қизлар беллашиб шундан 1-ўринни Тилакова Ф. Ғ.Ғулом МФЙ фуқароси ; 2-ўринни Хамраева Г. 3-ўринни Бахорова Лолалар эгалладилар.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

жамоатчи муҳбири Умид Мирзаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар