slot gacor
slot gacor
 Саломатлик ойлиги доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Саломатлик ойлиги доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Саломатлик ойлиги доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

01 август 2023 йил
114
0

Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Арнасой туманида ҳам “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги" доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Жумладан, тумандаги 21 та умумтаълим мактаби ва 20 та мактабгача таълим, спорт ва мусиқа мактабларининг 350 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббийлар Арнасой туман кўп тармоқли Марказий поликлиникасида ойлик доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди.

Мазкур тиббий кўрик давомида ЭКГ, УТТ, лаборатория текширувлари, кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог, офтальмолог ва эндокринолог каби тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Саломатлик кўрсаткичида муаммоси бор ўқитувчи ва мураббийлар туман, вилоят ва республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасаларга йўналтирилди.

Бугунги кунда бу каби тиббий кўрик жараёнлари давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар