Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чинобод МФЙда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Чинобод МФЙда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

23 май 2023 йил
75
0

Арнасой туман 2-сектор ҳудуди Чинобод маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди. Ушбу тиббий кўрикда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари ва Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Унда эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог, норколог, тери-таносил, инфекцалист, окулист, болалар жарроҳи, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича 2-сектор худудидаги "Чинобод" маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи 460 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида 14 нафар фуқораларга 1 млн 265 минг сўмлик дори дармонлар берилиб, 1 нафар Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш учун йўлланма берилди.

Бу каби тиббий кўриклар тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар