slot gacor
slot gacor
 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради? » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

31 июль 2023 йил
102
0

1-августдан Ўзбекистон қонунчилигида қуйидаги қатор ўзгаришлар кучга киради:

Тиббиёт муассасаларидаги янги лавозимлар

Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидагилар лавозимлар жорий этилади:
  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
  • стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
  • стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

Ота-оналар даромад солиғидан озод этилади

1 августдан солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Электрон платформа

“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади.
Сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Давлат органлари раҳбарлари ўқитилади

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Ёшларга компьютер хариди учун ажратиладиган маблағ картага ўтказилиши мумкин

Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида, “Ёшлар дафтари” ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизацияси

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади.
Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.

Давлат органларининг IT-соҳасида ишловчи малакали ходимларига устамалар тўланади

Қонунчиликка кўра, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро сертификатга эга давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама тўланади.

Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга қўшимча талаб

Энди ишлаб чиқарувчилар алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари шарт.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар