slot gacor
slot gacor
 Аҳоли мурожати юзасидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларнинг жорий тамирланиши » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳоли мурожати юзасидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларнинг жорий тамирланиши

Аҳоли мурожати юзасидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларнинг жорий тамирланиши

12 июль 2023 йил
106
0

Арнасой туманида жорий тамирланиши лозим бўлган жами 46 км  давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар учун 1 млрд 674 млн 400 минг сўм маблағ ажратилган.

Шундан Янгибўстон, Зарафшон, Дўстлик, Гулбаҳор, Чўлқувар МФЙларга борувчи 36 км масофадаги йўлларни жорий тамирланиши учун 1 млрд 310 млн 400 минг сўм ҳамда Ғ.Ғулом МФЙ ҳудудидан ўтувчи 10 км масофадаги 4Р198- "Дўстлик ш.-Ю.Фучик к.- "Зафарабод к.-Гагарин ш" автойулни жорий тамирланиши учун 364 млн ажратилган. 

Шунингдек, маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларнинг 26 км жорий тамирлаш учун 811 млн 200 минг сўм маблағ ажратилган. 

Шундан Бахтли МФЙдан ўтувчи 13 км масофадаги 4К224- "Козогистон ФУ-Тузкон кули" автойўлининг жорий тамирланиши учун 405 млн 600 минг сўм, Ғолиблар ва Бўстон МФЙ ҳудудларидан ўтувчи 10 км масофадаги 4К225-"Олтин водий ФУ-К.Рахимов ФУ" автойўли учун 312 млн сўм ҳамда Чинобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи 3 км масофадаги 4н 1222А “Пахтакор-Зафаробод-Дустлик автойулидан шахобчалар Улугбек Фуга” йўналиши бўйлаб ўтган автойўл учун 93 млн 600 минг сўм маблағ ажратилган. 

Аҳоли мурожаатлари юзасидан ижтимоий тармоқлар ёритилган туман маркази Ғолиблар ва Бўстон МФЙ ҳудудларидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 10 км масофадаги 4К225-"Олтин водий ФУ-К.Рахимов ФУ" автойўли учун 312 млн сўм  ажратилган бўлиб, 2023 йилнинг август ойи давомида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар