Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда йўл-улов ҳодисасини содир этган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Арнасойда йўл-улов ҳодисасини содир этган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13 июль 2022 йил
222
0

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 08:30лар атрофида Пахтакор тумани Тошкент МФЙда яшовчи фуқаро М.С исмли шахс бошқарувидаги “НЕКСИЯ 2 ДОНС” русумли автомашинани Арнасой тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р198 Дўстлик-О.Водий-Зафаробод автомобиль йўлининг 11 км.да йўл ҳаракати ҳодисаси содир этди.

Жумладан, С.М исмли шахс ўзининг автомашинасида йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Х.Шни уриб юбориб, йўл-улов ҳодисасини содир қилган. Натижада, пиёда Х.Ш тан жароҳати олиб, Арнасой тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Келгусида бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар ўртасида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари муҳокама қилиниб уларга тушинтириш бериб ўтди.  

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар