Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда қорамол "сотувчиси" ушланди

Арнасойда қорамол "сотувчиси" ушланди

31 май 2022 йил
362
0

Арнасой туман ИИБ ҳузуридаги  ТГ томонидан Д.С. исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан қўзғатилди.

Мазкур жиноят ишини ўз юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида қуйидагилар аниқланди. Д.М бирор-бир фойдали меҳнат тури билан шуғулланмасдан, айбдорга ишониб топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноятни қуйидаги ҳолатда қасддан содир қилган.

Жумладан, Д.М исмли шахс айбдорга ишониб топширилган ўзганинг мулкини қўлга киритиб ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил апрель-май ойлари давомида, унинг ихтиёрига боқиб бериш учун Арнасой тумани Янгибўстон МФЙ С.А томонидан оғзаки келишув асосида, топиширилган бозор баҳоси 11 млн сўмлик жами икки бош қорамолларини ўзининг ихтиёрида эканлигидан фойдаланиб, С.Анинг рухсатисиз қорамолларни Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙ яшовчи Р.Бга сотиб юбориб, пулларни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Демак, ҳар бир инсоннинг ўз ишини сидқидилдан амалга ошириши, лоқайдлик, бепарволикнинг олдини олиши, ўз атрофида бўлаётган воқеаларга теран нигоҳ билан қараб, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаши муҳим омили ҳисобланади.

 

Дилмурод БОБОШОВ

Арнасой тумани Ички ишлар бўлими

ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар