Жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 08:30лар атрофида Пахтакор тумани Тошкент МФЙда яшовчи фуқаро М.С исмли шахс бошқарувидаги “НЕКСИЯ 2 ДОНС” русумли автомашинани Арнасой тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р198 Дўстлик-О.Водий-Зафаробод автомобиль йўлининг 11 км.да йўл ҳаракати ҳодисаси содир этди.
Жумладан, С.М исмли шахс ўзининг автомашинасида йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Х.Шни уриб юбориб, йўл-улов ҳодисасини содир қилган. Натижада, пиёда Х.Ш тан жароҳати олиб, Арнасой тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Келгусида бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар ўртасида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари муҳокама қилиниб уларга тушинтириш бериб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати