slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Кексалик дийдори” учрашуви ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Кексалик дийдори” учрашуви ўтказилди

Арнасойда “Кексалик дийдори” учрашуви ўтказилди

10 июль 2023 йил
64
0

Бугун Арнасой туманидаги "Гулмира фото" боғида нуроний отахонлар ўртасида “Кексалик дийдори” деб номланган учрашуви бўлиб ўтди. 

Мазкур учрашувда Арнасой туман Нуронийлар кенгаши раиси Исоқ Авалбоев сўз олиб бугунги ривожланиб бораётган жамиятда нуронийларнинг ўрни, улар томонидан йиллар давомида тўпланган бой тажриба, малака ва кўникмаларни ёш кадрлар фаолиятига жалб этиш, ёшларга ўрнак бўлишлари борасида фикрлар билдирди. 

Бугунги Ўзбекистонда тинчликни сақлаш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, тинчлик ва мустақилликнинг қадрига етиш вазифасини ёшларга етказишда нуронийларимиз фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода олиб қараганда, туманимизда нуронийларнинг ёшларга ва оилаларга бириктирилиши, уларнинг панд-насиҳатлари замира ўрнак бўлиб келаётганлиги шубҳасиздир. 

Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида катта ҳаёт йўлини босиб ўтган ва бой тажрибага эга бўлган нуронийларнинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада нуронийларнинг ўз умрини илм-у маърифат ва таълим-тарбияга бағишлагани янада чуқур мазмун касб этади. 

Бугунги янгиланаётган жамиятимизда нуронийларга бераётган эътибори ва ғамхўрлигини инобатга олган ҳолда, ҳар биримиз бой тажриба ва билимларимизни бирлаштириб, давлатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халққа тушунтириш, йиллар давомида тўпланган илмимизни ёшларга етказиш, ўзимизнинг фуқаролик бурчимиз деб билишимиз лозим, - дейди меҳнат фахрийси Бекпўлат Эшпўлатов.

Албатта, кексалик дийдори йиғилган отахонлар учун файзли бўлди. Йиллар давомида чўлни бўстонга айлантирган отахонлар шижоатли ва оғир йўллар босиб ўтилган қадамларни бир-бир эслаб ўтишди. 

Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда кексалик гаштини сураётган нуронийларимиз томонидан ҳиргоя қилинган шеър ва куй қўшиқлар қўшиқлари бир олам завқу шавқ улашди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар