slot gacor
slot gacor
 Маҳаллаларда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Маҳаллаларда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда

Маҳаллаларда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда

08 июнь 2022 йил
268
0

Арнасой тумани 3-сектор ҳудудидаги туман Маданият марказида Олтин водий Бобур маҳаллаларидан таклиф қилинган нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Учрашувда турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, спортчилар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш Арнасой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, Нуронийлар кенгаши раиси Исоқ Авалбоев сўзга чиқиб ушбу тадбирнинг моҳияти ва  тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. 

Ёши улуғ отахон ва онахонлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, бугунги кунда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик  хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

 

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар