slot gacor
slot gacor
 Арнасойда ғалла ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ғалла ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

Арнасойда ғалла ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

16 июнь 2023 йил
78
0

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. 

Жумладан, Арнасой  туманида ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Миришкорларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 17 та отряд ташкил этилган. Тумандаги жами 355 та фермер томонидан 8000 гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан шартномавий давлатга дон сотиш топшириғи 20963 тоннани ташкил этади.

Донни қабул омборига нес-нобуд қилмай топшириш учун 35 та техника жалб қилинган. Комбайнларни бетўхтов ишлашини таъминлаш борасида ташкил этилган 5 та кўчма таъмирлаш устахонаси самарали фаолият юритмоқда. Туман штабига кўра, бугунги кунгача 62 дан зиёд фермер хўжаликлари давлатга дон сотиш шартномавий мажбуриятини бажаришга эришди. 

Арнасой тумани Оқ булоқ СИУдаги "Баракали деҳқон пахтаси" фермер хўжалиги ҳам 25 гектар ғалла ҳосилини йиғиб олмоқда.

- Давлатга ғалла топшириш режамиз 25 центнердан 63 тонна бўлса, айни дамда ғалла ҳосилимиз гектарига 50-60 центнердан чиққаётганлиги боис давлатга 70 тонна ғалла топширамиз,-дейди Акмал Баҳовиддинов.

Жумладан, илғор хўжаликлардан “Давон сари”, “Форходжон Худоёрхон”, “Чўққидаги булоқ”, “Янгибўстонлик Юсуфбек” каби фермер хўжаликлари белгиланган режани 115-140 фоизга ортиғи билан уддалашди.

Айни пайтда далаларда ҳосил мўл. Етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари барча хўжаликларда қизғин давом этмоқда. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар