Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режани бажарди

Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режани бажарди

22 июнь 2022 йил
176
0

Арнасой туманида жорий йилда 10 минг гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 26 минг тонна ғалла топширилиши белгиланган.

Шу кунларда Арнасой туманида ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсумда 31 та ўрим комбайнидан фойдаланилмоқда, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда. Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида ўтган бир неча кун ичида тумандаги “Оқ тепа қирлари”, “Бахмалллик Шоҳжаҳон”, “Ғолиб нур МЧЖ”, Янгибўстон Ферлион” сингари 47 та фермер хўжаликлар ғалла топшириш режасини бажарди.

Дон – халқимизнинг ризқ-рўзи. Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилдан хўжаликлар томонидан сотиладиган ғаллага бозор нархида пул тўлаш тартиби жорий этилди. Бу энг аввало, фермер хўжалиги, қолаверса, хўжалик аъзоларининг манфаатдорлигини, оладиган даромадини ошириш имконини беради.

Хўжаликлар томонидан режадан ортган ҳосил ҳисобидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга, шунингдек, кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга буғдой берилади. Бундан ташқари, буғдойдан бўшаган ерлардан кўплаб оилаларга такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилиши кўзда тутилган.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар