Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ғалла-2022” ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик жараёнига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

Арнасойда “Ғалла-2022” ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик жараёнига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

12 май 2022 йил
215
0

Бугун 12 май куни Арнасой туманидаги Дон қабул қилиш шахобчасида “Ғалла-2022” ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик жараёнига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.  

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковнинг Раҳматилла Бўриев, сектор раҳбарлари ва тумандаги соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, отряд раҳбарлари ва аъзолари иштирок этишди. 

Семинар давомида барча масъуллар, отряд раҳбарлари ҳамда аъзоларига ўрим-йиғимни тўғри ташкил этиш борасида тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, семинар якунида бу йилги ғаллани нес-нобут қилмасдан йиғиштириб олиш ва давлатимиз хирмонларига барака тилаб туман бош имоми Отабек Йўлдошев Қуръон тиловатлар қилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар