slot gacor
slot gacor
 Бўстон маҳалласида хотин-қизлар ўқув-курсини томомлаб дипломга эга бўлишди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон маҳалласида хотин-қизлар ўқув-курсини томомлаб дипломга эга бўлишди

Бўстон маҳалласида хотин-қизлар ўқув-курсини томомлаб дипломга эга бўлишди

22 май 2023 йил
131
0

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш устувор аҳамият касб этиб бораяпти. Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани Бўстон МФЙда ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли ташаббуси билан маҳалладаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи хотин-қизлар учун ўқув-курсларини ташкил қилди.

Мазкур ўқув курсини Жиззах шаҳрида 10 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бораётган "Elegant" ўқув марказининг малакали ўқитувчилари маҳалладаги хотин-қизлар учун оилвий ҳамширалик ва болалар массажи каби йўналишларда амалий ва назирий билим ва кўникмаларини бериб боришди. 

Қарийб икки ярим ой давомида Бўстон маҳалласидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи 32 нафар хотин-қизлар ушбу ўқув марказда оилавий ҳамширалик ва болалар массажи каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириб диплом ва сертификатларга эга бўлишди.

Эндиликда ушбу хотин-қизлар ўзилари танлаган касбга эга бўлиб, тиббиёт соҳасида олган билимлари орқали уй ҳамширалик юритибгина қолмасдан балки болалар массажини ҳам юритишлари мумкин. Бундан кўриниб турибдики маҳаллада аҳолининг тиббий маданияти ривожига улкан ҳисса қўшиши айни ҳақиқатдир.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар