slot gacor
slot gacor
 Доимий комиссия йиғилиши жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Доимий комиссия йиғилиши жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилди

Доимий комиссия йиғилиши жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилди

17 май 2023 йил
186
0

Доимий комиссия йиғилиши жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилди

Жорий йилнинг 17 май куни Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Мазкур доимий комиссия йиғилишида Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Усмон Қўқонов, Усмон Умаров, Рустам Нурматов, Ориф Усмонов, Илҳом Назаров, Гулмира Зоидова, Идрис Парманов ва туман ИИБ ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мазкур доимий комиссия йиғилишида Арнасой туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи майор Зафар Дўстов Арнасой туманида 4 ой давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик таҳлилига эътибор қаратиб, ушбу жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган устувор вазифалар атрофлича маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш давомида келгусида туманда ўғирлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича 13 та МФЙларга видео кузатув камераларини ва тезликни назорат қилувчи радар қурилмасини ўрнатиш ҳамда Дўстлик МФЙга жамоатчилик назорат масканини ташкил этиш борасида таклифлар илгари сурилди.

 

Рустам НУРМАТОВ

Халқ депутатлари Арнасой туман

Кенгаши депутати



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар