Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг доимий комиссия йиғилиши ўтказилди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг доимий комиссия йиғилиши ўтказилди

16 июль 2021 йил
258
0

Арнасой туманида вакант бўлиб турган 3-13-19-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодларни ўрганиш бўйича Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари” ҳамда “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари” доимий комиссияларининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. 

Доимий комиссия аъзолари ўртасида ўтказилган йиғилишда 3-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Ниёзов Муборак Махсудовна, Бегаев Темур Раҳматович, Тураев Рахмиддин Мухиддинович ва 13-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Қаршиев Акмал Нарзуллаевич, Мирзаева Гулчеҳра Шавкатовна ҳамда 19-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган Мирзаев Асрор Жўраевич, Ҳакимов Махкамбой Балқибоевич каби номзодларни мактаб директорлигига қўйиладиган малака талаблари юзасидан депутатлар савол-жавоб қилди.

Мазкур доимий комиссия йиғилишида ушбу кўрсатилган номзодларни жорий йилнинг 23 июлъ куни бўлиб ўтадиган халқ депутатлари туман Кенгашининг 28-сессияда кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди. 

 

Усмон УМАРОВ

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар