Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Арнасойда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди

06 январь 2022 йил
221
0

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш борасида Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш ўтказилди. 

Мазкур йиғилишда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов, Арнасой туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбораси Отабек Тошмуратов, Арнасой туман Прокурори ўринбосари Мурод Махмудовлар ҳамда маҳалла раислари ва ИИБ ходимлари иштирок этишди. 

Дастлаб йиғилиш аввалида сўз олган Арнасой туман прокурори Мурод Махмудов – Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган концепция борасида қайт этиб ўтди. 

Шунингдек мажбурий тарзда мўриконларни дудбурунлардан тозаловчи ходимлар ўзларини ФВБ ходимлари дея таништириб 50 минг сўмдан пул маблағларини йиғиб кетаётганликлари айтилиб уларга чора кўриш лозимлиги борасида ҳамда Тинчлик МФЙда 43 та хонадонларда ёпиқ кабел ўтказиш кераклиги маҳалла раислари томонидан қайд этиб ўтилди. 

Ушбу масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов соҳа вакилларига ушбу муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш борасида топшириқлар бериб ўтди.

Айтиш жойиз ҳуқуқузарликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳақида гапирганда ушбу соҳа вакилларини ижтимоий ҳимоясига алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги ҳам эътиборлидир. 

Туманимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилади. Жиноятчиликнинг қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар