Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

10 январь 2023 йил
100
0

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси Zoom платформаси орқали бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати, котибият мудири Ориф Усмонов олиб борди. Сессия кун тартибига киритилган 2 та масалалари депутатлар муҳокамасида бўлиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. 

Кун тартибидаги “2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан Арнасой туман ҳокимлиги молия бўлими М.Эшбоевнинг  ва “Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси ўринбосари Алишер Бўрибоевларнинг ҳисоботи тингланди. 

Мазкур сессияда кун тартибига киритилган масалалар туман кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилди ва кўрилган масала юзасидан депутатлар ва туман фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Сессия якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар