Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

12 декабрь 2022 йил
73
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида.

  

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси 2022 йил 29 декабрь куни соат 10-00да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- ҳудуднинг 2022 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2023 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича туман ҳокимининг мурожаати тўғрисида;

- туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда 2023 йилга режалаштирилган асосий параметрлари тўғрисида туман молия бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисида;

- Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун  2023 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, И.Алимқулов, Ш.Кенжабоев ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 20 декабрь санасига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

 

                              Туман ҳокими в.б.                     Х.Алимарданов

0sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [296,7 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: 0sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар