Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди

28 июль 2022 йил
1 011
0

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши раиси Хуршид Алимарданов олиб борди. Сессияда кун тартибига киритилган 8 та масалалари депутатлар муҳокамасида бўлиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Кун тартибидаги “Арнасой туманида 2022 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ва “2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бюджет даромадлар базасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш комиссиясининг Бахтли ва Чинобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги номсиз кўчаларга ном бериш ҳақидаги таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Халқ қабулхонаси мудири Б.Норовнинг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги юзасидан ахбороти” кўриб чиқилди.

“2022 йил 2-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Темир дафтар”га киритилишга тавсия этилаётганлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги газ қувурларини демонтаж қилиш тўғрисида”ги, ҳамда “Туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар туман кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан депутатлар ва туман фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Сессия якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар