Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШИБ, ЗАМОНГА МОСЛАШИБ БОРАВЕРАДИ

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШИБ, ЗАМОНГА МОСЛАШИБ БОРАВЕРАДИ

29 декабрь 2022 йил
60
0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасини тинглаган ёки ўқиган киши бунга тўла ишонч ҳосил қилади. Зотан, Президент ўз маърузасида соҳага алоҳида эътибор қаратди. Тизимда амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифаларни аниқ белгилаб берди.

Мурожаатномада сўнгги йилладра суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани эътироф этилди. Аслида буни халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб, гувоҳ бўлиб турибди.

Жумладан, кейинги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу эса фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман, одил судловга эришиш имконини ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилди. Бу орқали жойларда ягона суд амалиёти шакллантирилиб, судларнинг тарқоқлиги туфайли фуқаролар ва тадбиркорлар сарсон бўлишининг олди олинди.

Туман (шаҳар) маъмурий судлари ўрнида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилди ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишни жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди. Пировардида маъмурий судларнинг муайян тумандаги маҳаллий ҳокимят органларининг турли тазйиқларидан холи ва мустақил фаолият юритишлари учун қулай шароит яратилди. Бундай судлар фуқаролар ва тадбиркорларни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан суд орқали ҳимоялашга имкон яратди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “... одил судловни таъминлаш бўйича ҳали қўлимиз етиб бормаган масалалар бор. Афсуски, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда”.

Айтиш мумкинки, “Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари биз учун оддий қадрият”, деган чақириқлари Мурожаатноманинг қизили чизиғи бўлди.

Президентимиз Мурожаатномада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида қайд этди. Шу билан бирга, судлар фаолиятига оид қатор ташаббусларни илгари сурди.

Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали амалга оширилиши, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши, ҳоким қарорлари устидан маъмурий судга берилганда экстерриториаллик принципи асосида кўрилиши шулар жумласидандир.

Албатта, Президентимизнинг одил судловни таъминлаш борасидаги бу ташаббуслари инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамлардан, дейиш мумкин.

Хулоса ҳам Мурожаатноманинг ўзида айтилди: “Энг аввало, одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади. Бунинг учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ҳам масъулияти ҳам оширилади”.

 

С.Низомов

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар