Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Судларда самарали ҳимоя этиш тартиби яратилмоқда

Судларда самарали ҳимоя этиш тартиби яратилмоқда

25 февраль 2022 йил
310
0

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принциплар пойдевор қилиб қўйилган.

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Мазкур ислоҳатлар мамлакатдаги бўлаётган ўзгаришлар билан ҳамнафас ҳолатда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
29 январдаги Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан суд тизимида амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги режалар белгиланиб, унда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш тартиби белгиланди.

Мазкур қарор талабига кўра келгусида маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланишлиги белгиланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад давлатимиз томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилгандир.

Буни таъминлашда эса маъмурий судларга:

ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш;

ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш белгиланмоқда.

Белгиланаётган тартиб тамоилга кўра фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш учун улар давлат органларидан тегишли ҳужжатларни олиш имконига эга бўлмаган тақдирда мазкур ҳаракатларни суднинг ўзи томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан биргаликда, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этилиши ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказилиши белгиланмоқда.

Келгусида фуқаро ёки тадбиркорлик субъектиларига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини маъмурий судларга бериш ҳуқуқининг юзага келиши, уларнинг низони ҳал этишда, ўзларининг ҳуқуқларини ва манфаатларини тиклаш, зарарни ундириш масаласини бир суднинг ўзида ҳал этиш имконини беради.

Шунингдек мазкур қарор билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш тартибини жорий этиш кўрсатилмоқда.

Бу тартибнинг жорий этилиши маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорларни давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилиш муддатларини кечиккиб кетиш олди олинади.

Энг асосий ҳолатларида бири оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Бу эса тарафларнинг судга қадар низони ҳал этиш имкониятини яратади.

Фуқаро ва тадбиркорлик субъектиларининг оворагарчилигининг олдини олиш мақсадида судларга топширилган даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни мазкур судга тааллуқли бўлмаган тақдарда, судлар томонидан амалга ошириш керак бўлган механизимни жорий этиш тартиби белгиланмоқда.

Бунга кўра келгусида агарда судларга топширилган даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни мазкур судга тааллуқли бўлмаган тақдарда, судлар топширилган даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш юзасидан ҳужжат қабул қилмай балки, даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказиш механизимини жорий этиш белгиланмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга аввалламбор, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилгандир.

 

С.А.Набиев,

Жиззах вилоят суди судьяси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар